Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Тошкентдаги Paynet’ларда пластик картага пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетган шахснинг видеоси тарқалгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, айни вақтда гумонланувчи қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан пойтахт ИИББ Ахборот соҳаларидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Шимолий Олмазорга бордим, 680 минг ташлаворинг (Paynet орқали — “Дарё” изоҳи) дедим, ташлаворди. Ҳозир олиб келиб бераман деб, таксига ўтириб кетвордим. Кейин “Ганга”нинг қарама-қарши тарафидаги Paynet’да 507 минг ҳисобимга тушириб , яна чиқиб кетдим. Тўғрисини айтаман, мақсадим алдаб чиқиб кетиш эди. Қилган ишимдан афсусдаман, узр сўрайман", — дейди гумонланувчи.
Маълум бўлишича, ушбу шахс бундан олдин ҳам содир этган жиноятлари учун Жиноят кодексининг 169-(ўғрилик), 277-(безорилик) ва 166-моддалари билан жазони ўтаб чиққан бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади