Фото: Дунё
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Чехия элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Чехия кун тартибининг долзарб жиҳатлари, шунингдек, яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Машинасозликдан муқобил энергетикагача бўлган қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аввал эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида урғу берган ҳолда иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва туристик алмашинувини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар