Самарқандда машинадан танасини чиқариб сохта доллар сочганларга чора кўрилди

Самарқандда машинадан танасини чиқариб сохта доллар сочганларга чора кўрилди
Фото: Видеодан кадр

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Паст Дарғом туманида тўй кортежи ҳаракатланганда содир бўлган.

Ҳайдовчилар машиналар йўналишини кескин ўзгартириб, ўзлари ва ўзгалар ҳаётига хавф солиб ҳаракатланишган. Машиналардан бирида бўлган икки йигит эса танасини машинадан чиқариб, сохта доллар сочган.

Қоидабузарликлар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олинган ва барча қоидабузарлар топилган.

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар тузилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар