Ижтимоий тармоқларда россиялик блогер Тошкент телеминорасининг тақиқланган энг юқори қисмига чиққани акс этган видео тарқалди. Тошкент телеминораси маъмуриятининг маълум қилишича, бу 2022 йилда содир бўлган.
Маъмуриятга кўра, телеминоранинг тақиқланган қисмига чиққан блогер россиялик бўлиб, видео унинг “Гопро” камерасида тасвирга олинган. Климбинг (тирмашиб чиқиш) спорти билан шуғулланиб, шу йўналишда видеолар тасвирга оладиган блогер аслида телеминоранинг “Алвон” зали – ресторан қисмига овқатланиш учун чиққан. Сўнгра у ердан ташқаридаги темир конструкцияларига осилиб, ҳаёт учун хавфли ҳолатда мачтачилар фойдаланадиган махсус нарвонлар орқали юқорига кўтарилган.
Блогер тарқатган видеотасвирлар 2022 йилда олинган бўлиб, унинг Instagram’даги саҳифасига 2024 йил январ ойида жойланган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирги кунда телеминоранинг тақиқланган қисмлари замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қатъий назоратга олинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг