Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда Хоразм вилояти юридик техникуми ҳамкорлигида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбирга таълим муассасасида таълим олиб келаётган ёшлар таклиф қилинди. Икки томонлама ҳамкорлик келишуви доирасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувдан кўзланган мақсад ёшларни Бюро органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, уларнинг мазкур соҳага бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат.
Тадбир давомида бошқарма масъул ходимлари томонидан битирувчи ёшларга Мажбурий ижро бюроси органларига хизматга қабул қилиш талаблари, давлат ижрочисининг вазифа ҳамда мажбуриятлари, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш масалалари ҳақида тушунчалар берилди.
Ўзаро самимий, очиқ руҳда кечган мулоқот давомида талабалар томонидан берилган саволларга ходимлар батафсил жавоблар беришди.
Бу каби қизиқарли учрашувларни келгусида Бюро органлари томонидан янада давом эттиришга келишиб олинди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг