Қашқадарёда ўз розилигисиз, ота-онаси томонидан унаштирилган қиз мурожаат билан чиқди

Жамият1 дақиқа ўқиш426
Қашқадарёда ўз розилигисиз, ота-онаси томонидан унаштирилган қиз мурожаат билан чиқди

Фото: Болалар омбудсмани

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида унинг розилигисиз ота-онаси унаштирган қиз мурожаат билан чиқди. 

Хабар берилишича, 15 январь куни болалар омбудсманига Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз М.М.дан мурожаат келиб тушди. 16 январь куни болалар омбудсмани қизнинг ўзини шахсан қабул қилиб, унинг мурожаати мазмуни билан танишди.

М.М.нинг айтишича, ҳозирда у университетнинг 1-курсида ўқимоқда ва ўқишини давом эттириш ниятида. Бир неча йилдан буён таниши бўлган О.Б. (йигит) унга турмушга чиқишга ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келмоқда. О.Б.нинг ва М.М.нинг ота-оналари ўзаро келишиб, қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ўтказган бўлиб, ҳозирда О.Б. томонидан унга турмушга чиқишга ундаб, руҳий босим ўтказилмоқда.

Мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олиниб, тезкор равишда прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилди. Ҳозирда О.Б. ва қизнинг ота-онаси аёлни турмушга чиқишга мажбурлаш ҳаракати жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантирилиб, бунинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.

Шунингдек, М.М.га ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?