Электротехника маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи корхона 1 тоннадан ортиқ қуруқ чойларни ноқонуний олиб ўтаётгани аниқланган.
“Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган юк автомашинасида юк ҳужжатида кўрсатилмаган оғирлиги 1100 кг бўлган, қиймати 51.700.000 сўмлик номсиз қуруқ кўк чойлар қонунга зид равишда олиб ўтилаётганда ушланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Кейинчалик, суд қарори билан ушбу чойлар йўқ қилиниши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими ходимлари қарор ижросини ўз вақтида таъминлаб, сифати кафолатланмаган қуруқ чой маҳсулотларини тегишли тартибда йўқ қилиш ишларини олиб борди.
Бундан ташқари, Хўжаобод тумани ИИБ Ашёвий далиллар сақлаш омборхонасида сақланаётган 100 минг, 200 минг сўмлик жами 19.320.000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар, шу билан бирга жиноят содир этишда фойдаланилган буюмларни йўқ қилиш ишлари амалга оширилди.
Йўқ қилиниши кўзда тутилган товар моддий бойликлар орасида турли дори воситалари, жумладан, седана ёғи капсулалари, оздирувчи фатзорблар ҳам мавжуд эди.
Муддати ўтган ушбу дориларнинг барчаси ёқиб юбориш йўли орқали йўқ қилиниб, истеъмолга киришининг олди олинди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг