date
views 266

Энди автомобилларни нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин

Энди автомобилларни нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин

Ўзбекистонда автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, сотувчи “E-notarius” ахборот порталида “Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади. Сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади. Шунингдек,

  • сотувчи сотиб олувчининг  ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;
  • сотиб олувчининг телефонига SMS-хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб, Face-ID орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;
  • автоматик тарзда ёки ихтиёрий  нотариус танланади;
  • нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига SMS-хабарнома юборилади;
  • белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференсалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
  • битимнинг асл нусхалари тарафларга курерлик (почта) хизмати орқали юборилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди автомобилларни нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин