Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 13.06.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор "Luxe auto" МЧЖдан ундирувчи "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ фойдасига кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати 23.11.2023 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.
Ундирув эса корхонанинг гаровда бўлган бошланғич баҳоси 420.000.000 сўм бўлган фронтал юклагич транспортига қаратиш белгиланган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Олмазор туман бўлим давлат ижрочиси Д.Ибрагимов томонидан мазкур гаровдаги юклагич транспорти хатланиб, зарарни қоплаш мақсадида жарима майдончасига қўйилди ва ҳозирда онлайн аукцион савдоларига чикариш чоралари кўрилмокда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг