Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 20 ёшли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, у Урганчдан топилган.
Гулистон шаҳри, “Маънавият” МФЙ, Сувчилар кўчаси, 97-уйда яшаган, 2004 йил 20 июлда туғилган, миллати ўзбек Анварова Турсуной 2023 йил 15 ноябрь куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганди. 15 декабрь куни олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Анварова Турсуной Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида соғ-саломат ҳолда топилиб, оила аъзоларига топширилган. Қизнинг сўзларига кўра, у Хоразмга саёҳат учун борган.
“Сирдарёда яшайман. Уйдан чиқиб кетганимга бир ойдан ошди. Оила аъзоларимга хабар бермаганман. Сайр-у саёҳат қилиш учун бу ерга келганман” , — дейди қиз.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди