16:58 / 20.01.2024
116

Фуқарога ИИБдан иш ваъда қилган шахс 2 минг доллар билан қўлга тушди

Фуқарога ИИБдан иш ваъда қилган шахс 2 минг доллар билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 18 январь куни, Фарғона вилояти ИИБ, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида фирибгарлик жинояти билан боғлиқ ҳолат фош қилинди.

Аниқланишича, аризачига ўзини «Н» деб таништирган аёл 7 минг АҚШ доллари эвазига ИИОга ишга олиб кириб қўйишини айтиб, олдиндан 2 минг АҚШ долларини «Олтин қўрғон» МФЙ ҳудудида олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида «Н» муқаддам ЖКнинг 168 ва 223-моддалари билан 3 маротаба судланган Н.Х. эканлиги аниқланиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун олганлиги, бошқа шахсга бериш нияти бўлмаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият