date
views 126

Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида “валютчик”лар ушланди

Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида “валютчик”лар ушланди

Тошкент шаҳрида ва Наманган вилоятида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Маълум қилинишича, департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.М. ва Б.А. жами 6 минг долларни 74,6 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.М.нинг бошқарувидаги Nexia-3 русумли автотранспорт воситасидан 31 минг 315 доллар ва 3,3 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Б. жами 3,5 минг долларни фуқаро А.А.дан 43,5 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида “валютчик”лар ушланди