Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди

Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди
Маъмурий судларда давлат божини олдиндан ундириш бекор қилинди
Президент томонидан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун имзоланди.

Фуқаролар давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи фуқаролардан олдиндан ундирилмасдан, ушбу бож тўлови ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра айбдор тарафдан ундирилади.

Шунингдек, мазкур божнинг миқдори камайтирилмоқда ва эндиликда БҲМнинг 70 фоизини ташкил этади (илгари 1 БҲМ бўлган).

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2024 йилдан кучга кирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар