date
views 174

Тошкент шаҳрида BMW автомобили йўл ёритгич устунига бориб урилди

Тошкент шаҳрида BMW автомобили йўл ёритгич устунига бориб урилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:30 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган BMW русумли автомашина ҳаракат давомида рул бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига тўқнашган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчилари енгил тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳрида BMW автомобили йўл ёритгич устунига бориб урилди