16:02 / 25.01.2024
176

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни 10 йилгача иккиламчи ижарага бериш белгиланмоқда

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни 10 йилгача иккиламчи ижарага бериш белгиланмоқда
Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари дала четларидаги коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларининг атрофларидаги ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ўн йилгача бўлган муддатга қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда иккиламчи ижарага бериш кўзда тутилмоқда.

Ердан фойдаланувчиларнинг дала четлари ва коллектор-дренаж ҳамда суғориш тармоқларининг атрофларидаги ер майдонлари, шунингдек, боғ ва токзор қатор ораларидан самарали ва оқилона фойдаланишини таъминлашга доир мажбуриятлари белгиланмоқда.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш, сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш ҳуқуқлари берилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият