19:29 / 25.01.2024
125

Франция Ўзбекистонда ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашда иштирок этади

Франция Ўзбекистонда ёшларни касб-ҳунарга тайёрлашда иштирок этади

Фото: «Дунё» АА

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси ходимлари Франция Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш миллий агентлиги (AFPA) халқаро муносабатлар бўйича директори Касим Буху билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Касим Буху AFPA Ўзбекистон томони билан ёшларни керакли касб-ҳунарга ва хорижий тилларга мақсадли тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон томони билан муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Франция Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш миллий агентлиги 1949 йилда ташкил этилган. AFPA хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатишга ихтисослашган йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Агентлик мамлакат иқтисодий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ёшларни 300 дан ортиқ замонавий касбларга ўқитади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият