21:33 / 26.01.2024
113

Очиқлик ва ошкоралик – давр талаби!

Очиқлик ва ошкоралик – давр талаби!

Ҳозирги глобаллашув, тезкор жараёнда барча соҳаларда очиқлик, ошкоралик тамойилларга амал қилган ҳолда фаолият олиб бориш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашда замонавий  ёндашувларни татбиқ этишни вақтнинг ўзи тақозозо этмоқда. Айниқса бу тамойиллар бугунги шиддат билан ривожланаётган ахборот алмашинуви жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, аҳолига холис ҳамда ишончли ахборотни етказиш, давлат идоралари матбуот хизматларини кенг жамоатчилик орасида ишончни янада мустаҳкамлайди.

Айнан шу талаб ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда фаолият олиб бораётган Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан сўнгги йилларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларда кенг ёритиб келинаётгани аҳамиятга эгадир. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида ҳамкор давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда муҳим режалар амалга ошириб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида ташкил этилган навбатдаги семинар ҳам айнан “Матбуот хизматлари фаолиятида замонавий ёндашувлар” мавзусида бўлиб ўтди. Тадбирга Наманган Давлат Университетининг “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган ёшлар таклиф этилдилар.

Семинар қатнашчиларига соҳада амалга оширилаётган ишлар, яқинда қабул қилинган  “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, унда белгилаб берилган вазифалар, янгиликлар ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, бошқармада ахборот коммуникация технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар, уларнинг самаралари ҳақида маълумот берилди.

Ўз ўрнида, Бюронинг марказий аппарати бўлим бош инспектори Ш.Исмаилов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош мутахассиси М.Қаршибоевлар матбуот хизматларининг бугунги фаолияти, уларга замонавий ёндашувларда нималарга эътибор қаратиш ҳақида фикр-мулоҳазаларни билдириб ўтишди.

Семинар якунида саволларга мутахассислар томонидан батафсил  жавоблар қайтарилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият