Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда кўчмас мулк бозорида қандай ўзгаришлар бўлгани юзасидан шарҳ эълон қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилда кўчмас мулк бозори яхши натижаларни кўрсатди – битимлар ҳажми ошди, уй-жой ижараси нархи пасайди, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.
Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 2023 йилда 5,7 фоизга ошди. Йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилди, бу ўтган йилги 257 мингта шартномаларнинг умумий кўрсаткичларидан ошди.
Битимлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди, бу ўсиш бўйича барча ҳудудларни ортда қолдириб, Қашқадарё вилоятидан кейин иккинчи ўринда, мос равишда 16,8 фоиз ва 17,1 фоизни ташкил этди.
2023 йилда пойтахтнинг уй-жой ижараси бозори барқарорлашди. Умуман олганда, бир йил ичида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди ва ҳар квадрат метр учун 9,2 долларни ташкил этди.
Иккиламчи уй-жой бозорида нарх параметрлари сезиларли даражада ўзгарди. Йил давомида иккиламчи бозор 17,5 фоизга ўсди. Шу билан бирга, йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик ўсиш 1,8 фоизни, иккинчисида эса 1 фоизни ташкил этди.
Ўтган йилга нисбатан иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг энг катта ўсиши Хоразм – 30,1 фоиз, Тошкент – 28,9 фоиз ва Бухоро вилоятларида қайд этилди - 24,5 фоиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?