«Дунё» хабарига кўра, мақолада Ўзбекистон БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг Сув ва соғлиқни сақлаш муаммолари бўйича протоколига қўшилган дунёдаги йигирма тўққизинчи ва Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айлангани қайд этилди.
Протоколга қўшилиш Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган аҳолисини сув билан юқадиган касалликлардан ҳимоя қилиш ҳамда сув таъминоти, санитария, гигиена ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳаракатларни янада рағбатлантириш ва оптималлаштириш учун катализатор бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Татяна Молчан Ўзбекистоннинг сув ва санитария бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган сув ва саломатлик муаммолари бўйича протоколга қўшилганини олқишлади. У Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ҳамда БМТ Европа иқтисодий комиссиясига аъзо давлатларни сув ва соғлиқни сақлаш хизматларини иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш учун ушбу амалий воситага қўшилишга чақирди.
«Протоколнинг янги иштирокчиси сифатида мамлакат сув, санитария, гигиена ва соғлиқни сақлаш бўйича кенг қамровли мақсадларни белгилаш ва ушбу мақсадларга эришишда мунтазам ҳисобот бериб бориш мажбуриятини олади. БМТ Европа иқтисодий комиссияси протокол бўйича юқоридаги мажбуриятларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга тайёр», - дейилади мақолада. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади