Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ички ишлар ходими сабаб машина ёниб кетишининг олди олинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Яшнобод тумани ППХ отряди ходими, сафдор Атабек Мошкалов хизмат автоуловида ўз йўналиши бўйлаб кетаётганда, супермаркет олдида турган “Волга”нинг ёнаётганини кўриб қолган. Зудлик билан ёнғин бўлаётган жойга борганида автомашина эгаси саросимага тушганини кўрган.
Ходим тезда хизмат автомашинасидаги ўтўчиргични олиб, оловга сепган. Бироқ ўтўчиргичдаги суюқлик тугаган. У супермаркет ишчиларига яна ўтўчиргичлар олиб келишини айтди ва бир нечта мосламалардан фойдаланиб, алангани бартараф этди. Машина эгасининг қўлига шикаст етганини инобатга олмаганда, ҳеч кимга жабр етмаган.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
“Мен ишимни битириб чиқсам, машинамнинг олд қисми ёнаётган экан. Тезда капотни очиб, оловни ўчирмоқчи бўлдим. Қўлимни куйдириб олиб, нима қилишимни билмай турганимда, ички ишлар ходими келиб, оловни ўчиришга тушиб кетди. Мана шундай ходимларнинг борлиги, уларнинг жасорати туфайли, биз фуқаролар хотиржам ва тинч яшаймиз. Минг раҳмат, Отабекжонга”, — дейди ҳайдовчи.
Фото: ИИББ ахборот хизмати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади