
Мажбурий ижро бюросининг Зангиота бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Р.Кусжановдан,ундирувчи К.Раззақова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ҳар турдаги ойлик даромади ҳисобидан ¼ қисм миқдорида алимент пули олиш белгиланган ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Томонларнинг келишуви асосида ижро ҳужжати ундирувчи томонидан қайтариб олинган. Шундан сўнг, фуқаро К.Раззақова Бюронинг Зангиота туман бўлимига қайта ариза топшириб алимент пулларини ундириб беришни сўраган.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздор ўртасида келишув сабаб бир нафар фарзанд таъминоти учун умумий ҳисобда 25 миллион сўм пул ундириб берилган. Натижада мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг тегишли банди асосида амалда тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар