
Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувига қарздор муассасадан ундирувчи "SANGZOR B" қурилиш таъмирлаш хусусий корхонаси фойдасига сал кам 1 млрд. 8 млн. сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси Ж.Жўраев томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилотнинг автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулкларига тақиқ солинган. Натижада қарздор томонидан ундирувчи "SANGZOR B" қурилиш таъмирлаш хусусий корхонаси фойдасига ундирилиши лозим қарздорлик тўлиқ ундирилиб берилган.
Бундан ташқари, Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувига судининг ижро варақасига асосан қарздор “M. BIZ.SERVIS” корхонасидан ундирувчи Г.Рустамова фойдасига 2 млрд. 469 млн. сўм компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича давомида қарздор ташкилотнинг мол-мулкига ўз вақтида тақиқ солинган ва шу куннинг ўзида ундирилиши лозим сумма Г.Рустамовага тўлиқ ундириб берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар