
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади.
2024 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, бу ерда гап телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, тинтув ўтказиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва бошқа процессуал ҳаракатлар ҳақида кетмоқда.
Давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлар билан боғлиқ ишларда электрон санкция берилмайди.
Лойиҳада кўрсатилишича, бундай таклиф Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан киритилган.
Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 февралгача давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар