
Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор У.У. ундирувчи Д.С. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-1-моддасига асосан қарздор У.У.нинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган эди.
Четга чиқиш истагидаги ота ундирувчи билан ўзаро келишувга эришиб, Бюронинг Урганч шаҳар бўлимига мурожаат қилишади.
Мурожаатга асосан, қарздор ота четга чиқиши муносабати билан, вояга етмаган бир нафар фарзанди учун 60,5 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди ва ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар