Қашқадарё вилояти Китоб туманида Damas ЙПХ ходимини босиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 31 январь куни соат 16:35 ларда Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи Китоб—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган. Вилоят ЙҲХБ йўл-патрул хизмати ходими Н.Мусинов давлат рақам белгиси бўлмаган Damas ҳайдовчисининг меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхташ ҳақидаги ишорани берган вақтда ҳайдовчи тўхтамасдан, транспорт воситасини ходимнинг устига бошқариб юборган.
Атрофда бўлган фуқаролар ёрдамида автомобиль остидан олиб чиқилган ЙПХ ходими Н.Мусинов шифохонага олиб борилган. Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган дастлабки маълумотга кўра, Н.Мусиновда боши, юзи, қўли ва оёқларида шилинган, қирилган жароҳатлар борлиги маълум қилинган.
Ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди