Кадр: Telegram
Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Шўрчи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 31 январь куни соат тахминан 12:30 ларда Шўрчи тумани “Совуртепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлида 22 ёшли ҳайдовчи Kia К5 русумли транспорт воситасини бошқариб келиб, бир йўналишда ҳаракатланиб, чапга бурилаётган 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Damas автомашинаси билан тўқнашган.
Транспорт воситаси тўқнашув вақтида йўл четида ҳаракатланиб кетаётган ота-бола ва яна бир нафар фуқарони ҳам туртиб кетган. Оқибатда 10 ёшли вояга етмаган мактаб ўқувчиси “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, ўнг елка қисмидан ёпиқ синиши” ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди