117
Сурхондарёлик йигит Telegram’да сохта ҳаволалар бериб ўзганинг 27 млн. сўм пулини ўзлаштирди
Термиз шаҳрида яшовчи 23 ёшли М.М. ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс фирибгарлик қилиб банк картасидан 27 млн. сўм пулларни ечиб олганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи 28 ёшли К.Б. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, К.Б. Telegram орқали ёлғон эълонлар остида сохта ҳавола жўнатиб келган. Сўнг сохта ҳаволага банк картаси маълумотларини киритган фуқароларнинг ҳисобидаги пулларни банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда К.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди