Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир қилган ходим ишдан бўшатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, катта сержант З.С. ички ишлар органлари сафига 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган ва Қўшработ тумани ИИБда профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган.
Ходим хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.
“Ҳозирда, ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода катта сержант З.С. қаттиқ маст ҳолда бўлгани, унинг хизмат кийими бошдан оёқ лойга ботгани кўринади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди