11:44 / 02.02.2024
111

Чирчиқда электр корхонаси муҳандиси қўлга олинди

Чирчиқда электр корхонаси муҳандиси қўлга олинди
Ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими, прокуратура ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси гуруҳ муҳандиси Б.М. «C.B.» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб бериши эвазига тадбиркор Ш.дан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият