Дам олиш кунларида Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракати «бир томонлама» ташкил этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ «Билдирсой» ва «Чимён» каби дам олиш жойларига борувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 57 километридан бошлаб, мазкур йўлнинг 92 километригача, яъни, 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача транспорт воситаларининг ҳаракати «бир томонлама» ташкил этилади.
Ҳаракат «бир томонлама» ташкил этилган йўлнинг бошида 5.5 (бир томонлама ҳаракатли йўл) ва унинг охирида 5.6 (бир томонлама ҳаракатли йўлнинг охири) ахборот кўрсаткич йўл белгилари, шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 (кириш тақиқланган) йўл белгиси ўрнатилади.
«Юсуфхона» чорраҳасида «бир томонлама» ҳаракат тугатилади ва автомобилларга «икки томонлама» ҳаракатланишга рухсат этилади. «Юсуфхона» чорраҳасидан 4Р10 автомобиль йўлига бурилиб, дам олиш масканларидан ортга қайтиш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин