date
views 259

Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаганининг сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаганининг сабаби маълум бўлди
Фото: Экология вазирлиги
Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплагани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология вазирлиги бунинг сабабини аниқлади.

Маълум қилинишича, 23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган “Тошкент ИЭС” (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди. Текширув давомида корхонада газ асосий ёқилғи ҳисоблангани, шунингдек, қўшимча ёқилғи сифатда мазутдан фойдаланилаётгани аниқланди. Шу сабабли Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаган.

Текширув натижаларига кўра, иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 миллиард 23 миллион сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 миллион, нефть маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 миллион) миқдорида компенсация белгиланди.

Бундан ташқари, ИЭСга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди. Айни дамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ИЭС мансабдор шахсларига тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ҳавосини тутун қоплаганининг сабаби маълум бўлди