Саида Мирзиёева: “Ўқитувчилик касбининг мавқейини ошириш чораларини кўрмоғимиз шарт”

Саида Мирзиёева: “Ўқитувчилик касбининг мавқейини ошириш чораларини кўрмоғимиз шарт”
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлат раҳбари томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун хусусида фикр билдирди.

Саида Мирзиёева мамлакатда педагоглар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашга оид қонунлар қабул қилинганини таъкидлаган.

Улар ўқитувчиларнинг профессионал ривожланиши учун зарур шарт-шароитни таъминлаш, шунингдек, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Жамиятнинг юксалиши, келгусида лидерлар ва соҳа мутахассисларининг етишиб чиқиши кўп жиҳатдан устозлар ва уларнинг меҳнатига боғлиқ. Шундай экан, ўқитувчилик касбининг мавқейини ошириш чораларини кўрмоғимиз шарт
”, – деб ёзиб қолдирган Президент ёрдамчиси.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар