Фото: Kun.uz
Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида мулкдор ўзи учун лифт ўрнатаётганлик ҳолати Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан 29 январ куни ўрганилган. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, ўрганишда Навоий шаҳри Навоий кўчасидаги 30 D уйнинг 10-қавати (пентхаус)да жойлашган 2 та 46 ва 47-хонадонларни харид қилган мулкдор бинонинг ташқи ён фасад қисмидан фақатгина ўзи фойдаланиши учун лифт қурилмаси ўрнатаётганлиги аниқланган. Мулкдор инспекциянинг лифт қурилмасини ўрнатиш юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар бўйича сўровига тегишли ташкилотлар томонидан имзоланган таклиф лойиҳасини тақдим этган.
Мулкдорга кўп квартирали уйнинг умумий мулкидан фойдаланиш қоидалари, бунда аҳоли олдига қўйиладиган талаблар тушунтирилган ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бартараф этиш бўйича тегишли тартибда мажбурий кўрсатма берилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан 2024 йил 1 феврал куни Навоий шаҳар прокуратурасига тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган.
“Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунга кўра, кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ҳамда коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир. Умумий мол-мулк жойларнинг мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли ҳисобланади”, дейилади вазирлик муносабатида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин