Фото: Президент матбуот хизмати
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Президент матбуот котибининг ёзишича, йиғилишда тиббиётдаги ҳам камчиликлар санаб ўтилган.
Давлат раҳбарига кўра, сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашган, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда.
Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлиги қайд этилди.
Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди.
Президентнинг 2018 йил декабрдаги қарорида 2021 йилдан бошлаб мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш белгиланганди. 2020 йил ноябрида давлат раҳбари Сирдарё вилоятида тажриба-синов лойиҳаси доирасида давлат тиббий суғуртасини жорий этиш бўйича қарорни имзолаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди