
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Мирзааҳмедов томонидан ҳафтанинг шанба куни ўтказилаётган сайёр қабулнинг навбатдагиси Уйчи туманида бўлиб ўтди.
Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими биносида ташкил этилган тадбирда фуқаролар суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.
- Суднинг қарорига асосан уйга киритиш билан боғлиқ ҳужжат юзасидан мурожаат қилдим, дейди С.Жўраева. Мурожаатим атрофлича тингланиб, 10 кун муддатда ижроси таъминланиши юзасидан кўрсатма берилди ва алоҳида назоратга олинди.
Дарҳақиқат, қабулда жами 12 нафар фуқаролар алимент, банк, зарар, қарз ундириш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Сайёр қабул жараёнида барча мурожаат юзасидан биринчи навбатда фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди ва қисқа муддат ичида таъминланиши бўйича алоҳида назоратга олинди.
Бошқарма томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқароларни суд ва бошқа органлар ҳужжатлари билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ечимини топишда муҳим бўлмоқда.
Мажбурий ижро бюроси
Наманган вилояти бошқармаси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Наманган вилояти бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар