
Фото: Навоий вилояти МИБ ахборот хизмати
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда Навоий вилояти Хатирчи туманида кўплаб қоидабузарлик содир этган ҳайдовчига чора кўрилди.
Қайд этилишича, бюронинг Хатирчи туман бўлими иш юритувида қарздор А.Ф.га нисбатан ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қўлланилган 12 та маъмурий баённомаларга асосан жами 105 миллион 745 минг сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорга тегишли Lacetti русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, бўлим иш юритувида қарздор Р.Э.га нисбатан ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қўлланилган 5 та маъмурий баённомаларга асосан жами 4 миллион 504 минг сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорликлар тўлиқ ундирилиши таъминланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар