date
views 141

Хоразмда ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

Хоразмда ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
Хоразмда қурилиш материалларини қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “A.Q.” хусусий корхонаси ҳамда “KН.G.” МЧЖдан қурилиш материалларини бозор баҳосидан 571,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилганликлари аниқланган. Шунингдек, ушбу субъектлар томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 56,1 млн сўм ўзлаштирилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди