Мажбурий ижро бюросига келиб тушган алимент билан боғлиқ ишларни ўрганар экансиз, турли тақдирларга гувоҳ бўласиз. Келишолмай ажрашган эр-хотинлар яна оила қуриб кетаверади, аммо ўртадаги фарзандга қийин. Болаларнинг моддий-маънавий ҳолати сўроқ остида қолади.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг буйруғига асосан У.Юсуповдан С.Юсупова фойдасига икки фарзанд учун алимент ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод туман бўлими ходимлари қарздор отани огоҳлантирган, бироқ алимент пуллари ўз вақтида берилмаган. Давлат ижрочиси болаларнинг таъминотидан юз буриш белгиланган жавобгарликни келтириши бўйича тушунтириш берган.
Ота фарзандларини ўйлабми ёки жавобгарликдан қўрқибми алимент қарзларини, шу билан бирга бир йиллик тўловлар учун олдиндан 48 миллион сўм миқдоридаги алимент пулини тўлади. Аёл эса бу пуллар эвазига алиментдан воз кечди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди