Фото: Getty Images
Ўзбекистон фуқаролари Японияга қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишга таклиф этилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, қурилиш соҳасида (кафел териш, опалубка, қурилиш ҳавозаларини ўрнатиш) ойлик маош 1500 АҚШ долларидан бошланади (Япония иенасида тўланади). Номзодларга қўйилган талаблар:
- япон тилини Н5 ёки ундан юқори даражада билиш;
- 18-30 ёшгача бўлган эркаклар;
- мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
- судланмаган ва соғлом бўлиши;
- камида 3 йиллик меҳнат шартномаси асосида ишлашга тайёр.
Қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтиш.
Шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасида (мебелсозлик) ойлик маош 1100 АҚШ долларидан бошланади (Япония иенасида тўланади). Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (қўшимча иш соатлари учун алоҳида устама ҳақ тўланади). Иш берувчи томонидан қопланадиган харажатлар:
- Ўзбекистондан Япониягача бўлган авиачипта йўл кира ҳақи;
- аэропортдан кутиб олиб, яшаш жойигача кузатиб бориш.
Ишлаб чиқариш соҳасида рўйхатдан ўтиш.
Фуқаролар иш берувчи билан суҳбат асосида ишга қабул қилинади. Танлов куни ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади. Рўйхатдан ўтиш ҳар бир соҳа бўйича 500 нафар номзодга етганда тўхтатилади.
Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақам 41, 42). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди