
Фото: МИБ
Тошкентда кубалик аёл МИБнинг аралашуви натижасида эри билан ярашиб олди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Нишоновдан ундирувчи Л.Беатриз фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ойлик маошининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.
Мазкур ижро иши бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтириши ва тарғибот тадбирлари давомида ижро иши юритуви амалда тамомланди. Бунинг натижасида мазкур оиланинг яраштирилишига эришилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар