Фото: “Азон.уз”
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси умра хизматлари бўйича ноқонуний рекламалар тарқатган туроператорларга чора кўрилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда умра тадбирларини лицензияга эга бўлмаган ҳолда фаолият юритаётган ҳамда лицензияси бор маҳаллий туроператорлар билан ҳамкорликда фуқароларни зиёратга юборишга ҳаракат қилаётган воситачилар учраб туради. Улар ўз номларидан ноқонуний рекламалар жойлаштириб бормоқда.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига Туризм қўмитаси томонидан шундай туроператорларнинг рекламаси фаолияти юзасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида бугунга қадар мазкур ҳудудда умра хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензияга эга туроператорлар мавжуд эмаслиги, улар Тошкент шаҳри ва вилоят туркомпаниялари билан ҳамкорликда зиёратларни ташкил этишда иштирок этаётгани аниқланган.
Шунингдек, мурожаатда билдирилган Iskander Tours ва Оks Tours МЧЖлар лицензияси йўқлигига қарамай, ижтимоий тармоқларда умра хизматларини кўрсатишга қаратилган ноқонуний рекламалар жойлаштириб бораётгани аниқланган.
Ушбу МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли тартибда жавобгарлик белгилаш юзасидан қарор қабул қилди. Шунингдек, жамиятларга ушбу ҳолатни бартараф этиб, келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиш лозим бўлган кўрсатмалар берилди.
“Ҳурматли фуқаролар! Умра зиёратига боришдан аввал биринчи навбатда, хизмат кўрсатувчи корхонанинг лицензияси билан танишинг, сўнг рекламада берилган маълумотларга жиддий эътибор бериб, ишонч ҳосил қилинг. Ноқонуний рекламаларга дуч келиб, бу борада ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч телефонига мурожаат қилинг”, — дея қўмита фуқароларни огоҳ бўлишга чақирди.
Дин ишлари бўйича қўмита ҳам Ўзбекистонда умра зиёратини реклама қилаётган турфирмалар лицензиясини суриштиришни тавсия қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди