Ўзбекистонда Беларус билан ҳамкорликда пахтачиликка мўлжалланган трактор йиғувчи завод қурилади. Бу ҳақда «МТЗ» ОАЖ бош директори Виталий Вовк Тошкентда бўлиб ўтаётган Беларус ва Ўзбекистон давлатларининг II форуми доирасида берган интервьюсида маълум қилди.
«Ўзбекистонда бизнинг яхши дилерлик тармоғимиз бор. Ўтган йили бу ерга 4 мингдан ортиқ трактор етказиб бердик. Бу сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткич», – дейди Виталий Вовк.
Унинг сўзларига кўра, энди томонлар биргаликда тракторлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ниятида. Жорий йилда синов лойиҳаси ишга туширилади: Беларус ва Ўзбекистон пахтачиликка мўлжалланган тракторларни йиғиш заводини ишга туширади. Биринчи босқичда 500 дона трактор комплектларини келтириш режа қилиняпти.
«Ўзбекистон ўз ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш йўлидан бормоқда. Биз учун Ўзбекистонда ва балки қўшни давлатлар орасида ҳам талабгир тракторлар ишлаб чиқариш жуда муҳим», – дея қўшимча қилди Минск трактор заводи бош директори.
Маълумот учун, Тошкентда ўтаётган Беларус ва Ўзбекистон ҳудудларининг II форумида 80 миллион долларлик шартномалар имзоланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди