Андижон вилоятининг Марҳамат ва Андижон туманларида имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноий иш фош қилинди.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Z.T» оилавий корхонаси раҳбари К.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиалидан тикув дастгоҳлари ва мато сотиб олиш учун ажратилган 8 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган ускуналарни олиб келмасдан, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «B.k», «G-M» ва «B.B» МЧЖлар раҳбари Г.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, АТ «Халқ банки» Куйган-ёр филиалидан ушбу МЧЖларга ажратилган жами 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, бошқа шахсларга сотиб юбориб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди