17:53 / 07.02.2024
168

Авто авария натижасида етказилган зарар пули ундириб берилди

Авто авария натижасида етказилган зарар пули ундириб берилди
Мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо шунга қарамай, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари кўплаб учрамоқда.

Жумладан, 2023 йилнинг 9 октябрь куни соат 22:00 ларда Д.Эшиева ўзининг бошқарувидаги «Ласетти» автомашинасида Ж.Тожибоев бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда, жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг қарорига асосан Д.Эшиевадан Ж.Тожибоевга 33,5 млн. сўм ундириш белгиланган ижро варақаси Бюронинг Зомин туман бўлими иш юритувига 24.01.2024 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Давлат ижрочисининг мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан мавжуд қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.

Автотранспорт воситасини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган холда бошқариш нафақат ўзингизни балки бошқалар ҳаёти ва мулкини хавф остига қўйишдан сақлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият