Фото: Kun.uz
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фото ва видеоларини уларни обрўсизлантириш мақсадида интернетда тарқатганлик учун жазо белгилашни кўзда тутувчи қонун Сенатнинг тегишли қўмиталарида кўриб чиқилаётган эди.
Kun.uz қонуннинг тақдирига қизиқиб, юқори палата ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов билан боғланди. Унинг айтишича, қонун ҳали ҳам Сенатда, навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши мумкин.
“Ҳозир ялпи мажлисга тайёргарлик кетяпти, тез орада кўриб чиқилади. Ялпи мажлисдан олдин Сенат кенгашининг мажлиси бўлади ва шунда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисини чақириш ҳақида қарор қабул қилинади.
Бу масала кенгаш мажлиси бўлиб ўтмасидан аввал аниқ кўрилади деб айта олмайман. Кенгаш мажлиси ўтказилган куни ҳаммаси маълум бўлади. [Қонуннинг] кўрилмаслигидан, кўрилишининг эҳтимоли жуда катта”, – дея маълум қилди таҳририят мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси 2023 йил 28 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган.
Қуйи палата қарорига кўра, қонун Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида юқори палатанинг қарори қабул қилинмаган тақдирда, президентга юборилиши кўзда тутилган. Қонун ўтган йили 5 декабр санасида Қонунчилик палатасидан Сенатга юборилган.
Аммо Сенатга қайси санада келиб тушгани маълум эмас. Орадан ўтган вақт давомида қонун Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида муҳокама қилинганига қарамай (илк марта бу ҳақда 11 январда хабар берилди), ялпи мажлисларда кўриб чиқилмади. Парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси санаси ҳозирча маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди