Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ва Зангиота тумани солиқ иснпекцияси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Зангиота тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Зангиота тумани худудида жойлашган “Бек-Барака ихтисослашган савдо комплекси” МЧЖга қарашли савдо комплексида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўтказилган профилактик тадбир давомида “Хўжалик моллари ва Ҳунармандлар савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида жами 962 та савдо дўкони мавжудлиги аниқланиб, тадбиркорларга онлайн-НКТларидан фойдаланиб мижозларга ҚР-код ва фискал белгили чек тақдим этишлари шартлиги тушунтирилди.
Шунингдек, Зангиота тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тақдим этилган тезкор маълумотга кўра ўрганишнинг биринчи куни давомида 555,6 млн. сўм савдо тушумлари назорат-касса машинаси хотирасига кирим қилинди.
Таъкидлаш керакки, мазкур савдо дўконларида жами 708 та тадбиркорлик субъэктлари мавжуд бўлиб, уларнинг 396 таси юридик шахслар ва 312 таси якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Хатлов жараёнида 267 та савдо дўконларида 5 нафар фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний равишда фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди ва 4 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 1 нафар юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди.
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди