Ўзбекистон президенти таклифига биноан Александр Лукашенко 7 феврал куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган. Шундан кейин Лукашенко Тошкентдаги Humo Arena муз саройига ташриф буюрди.
Спорт мажмуасида беларуслик меҳмонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олган.
Танишув чоғида улар Тошкентнинг «Ҳумо» ва Остонанинг «Номад» ҳоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишди. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган ҳоккей либослари топширилди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 8 феврал кунига режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати берган хабарга кўра, ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Ўзаро товар айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва бошқа тармоқларда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.
Профессионал таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш дастурлари ҳам муҳокама қилинади.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Шу кунларда, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари – Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди