
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қидириб топиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.
Жумладан, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув бўлими ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 31 январь куни иш юритувида мавжуд фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор И.Инамовдан ундирувчи Ш.Жалолова фойдасига вояга етмаган фарзандлари таьминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор Тошкент шаҳридан топилди.
Жами 119.000.000 сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли қарздор И.Инамовга тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судига юборилиб, қарздорга нисбатан МЖтКнинг 47-4 моддасига асосан 15 сутка маьмурий қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар