
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида автомобил шинаси ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Қайд қилинишича, Янгийўл шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган Б.И. тенгдоши Ж.А. ва шериги 1997 йилда туғилган Н.Н. билан биргаликда Янгийўл шаҳри, тумани ва Қуйи Чирчиқ туманида ўнга яқин Cobalt автомобилларининг шиналарини тунда ечиб олиб, сотиш билан шуғулланган. Улар жиноий йўл билан қўлга киритган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.


Ушбу шахслар процессуал тартибда қўлга олиниб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.