110
Фарғонада ўз хонадонида майнинг ферма ташкил этган фуқаролар давлатга 7 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирди
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилоятида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 7 миллиард 315 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 1–8 феврал кунлари «Ўзэнергоинспекция» томонидан ДХХ, Бош прокуратура ва ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 7,3 миллиард сўм зарар келтирилган.
Мисол учун, Фарғона шаҳри ва Фурқат туманида истиқомат қилувчи беш нафар фуқаро томонидан ўз яшаш хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларни электр тармоқларига ноқонуний улаб олишлари натижасида давлат манфаатларига жами 7 миллиард 14 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди